Ўзбекистон миллий терма жамоасига "Match World Cup 2012" халқаро турнири ташкилотчиларидан таклиф олди.
Хабарингиз бор, ушбу мусобақада "Бунёдкор" клуби ҳам иштирок этади. Мусобақада саккизта жамоа иштирок этади. Аввалги маълумотларга қараганда, унда қуйидаги жамоалар иштирок этиши керак эди: "Бунёдкор” (Ўзбекистон), "Зенит”, "Ростов” (Россия), "Шахтёр” (Украина), "Васлуй” (Руминия), "Ксамакс” (Швецария), "ВАК Касабланка” (Марокаш) ва Ироқ олимпия терма жамоаси.
Балки қайсидир жамоа унда иштирок этишдан бош тортгандир. Нима бўлганда ҳам терма жамоага ушбу халқаро турнирда иштирок этиш учун таклифнома келган ва Вадим Абрамов бунга ўз розилигини берган. Воқеалар ривожининг қандай бўлишини кейинроқ билиб оламиз.
Албатта, Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг қўшма йиғини доирасида ўтказиладиган барча ўйинлар 5 февраль (Австралия олимпия терма жамоасига қарши) ва 29 февраль (Япония миллий терма жамоасига қарши) кунги ўйинларга тайёргарлик вазифасини ўтайди...